Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қоплонбек»даги йўлтўсарлар тўдаси қўлга олинди (видео)

«Қоплонбек»даги йўлтўсарлар тўдаси қўлга олинди (видео)

Фото: «Polisia.kz»

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти полиция департаментига қарашли криминал полиция бошқармаси Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширган тезкор операция чоғи уюшган жиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда «Polisia.kz» хабар бермоқда.

Ушбу жиноятчилар Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳридаги «Қоплонбек» чегара-ўтказув пунктида МДҲ мамлакатлари бўйлаб қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларига нисбатан товламачилик билан шуғулланиб келган.

Постдан ўтиш учун ҳайдовчилардан 15 000 дан 50 000 ($39,8—$132,6) тенгегача пул талаб қилишган, акс ҳолда уларга таҳдид қилишган, дўппослашган, машина ойналарини синдириб, шиналарини тешишган.

Тезкор амалиёт чоғи 13 нафар жиноятчи қўлга олинган. Уларнинг барчаси Туркистон вилоятида яшовчилар.

Ашёвий далиллар сифатида қўлга олинганларнинг уйларидан ўқ отиш қуроллари, пичоқлар ва пуллар чиққан.

Айни пайтда иш терговга оширилган бўлиб, жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга дахлдорлиги ҳам ўрганиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг