Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшалоқ велосипедчиларга қўшалоқ рекорд

Қўшалоқ велосипедчиларга қўшалоқ рекорд

Фото: «Upi»

Британиялик икки аёл қўшалоқ велосипедда бутун дунёни энг тез айланиб чиқиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, дея хабар берди «Upi».

Кэт Диксон ва Раз Марсден исмли рекордчиларнинг иккаласи ҳам 50 ёшдан ошган. Улар 2019 йил 29 июнь куни Оксфорддан йўлга чиқиб, 2020 йил 18 март куни Лондонга қайтиб келишди. Улар ҳар куни 50-60 километрлаб йўл босишган.

Спортчилар Франция, Монако, Италия, Словения, Хорватия, Черногория, Албания, Греция, Туркия, Грузия, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Австралия, Янги Зеландия, АҚШ, Мексика, Марокко, Испания ва Гибралтарда бўлишган. Улар қарийб 50 минг доллар тўплаб, ҳайрия ишларига бағишладилар. Кэт ва Раз нафақат аёллар, балки эркаклар рекордини (281 кун) ҳам биратўла янгилаб қўя қолишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг