Буюк Британияда юзлаб маҳбуслар хатолик сабаб қамоқхонадан озод қилиб юборилди

2024 йил мартидан 2025 йил мартигача 262 нафар маҳбус адашиб Буюк Британия қамоқхоналаридан озод қилинган. Бу ҳақда The Sun нашри Британия қамоқхона хизмати маълумотларига асосланиб ёзмоқда.
Бу ўтган йилга нисбатан хатолик туфайли озод этилганлар сонининг 128 фоизга ошганини билдиради, ўшанда бу рақам 115 та эди.
The Sun нашрининг хабар беришича, баъзи нотўғри озод этишлар Кир Стармер ҳукуматининг қамоқхоналарда маҳбусларнинг ҳаддан ташқари кўплиги билан курашиш дастури билан боғлиқ. Бу дастур баъзи маҳкумларга жазо муддатининг камида 40 фоизини ўтаб бўлгач, қамоқхонани тарк этишга рухсат берди. Газетанинг ёзишича, дастурда назарда тутилмаган жиноятлар учун жазони ўтаётган айрим маҳкумлар ҳақиқатда озод қилинган.
Буюк Британия Адлия вазирлиги ушбу нотўғри озод этишларни текшириш учун махсус гуруҳ яратишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter