Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қотилликлар статистикаси: Нью-Йоркда 25 йилда бир марта осойишта уикэнд, Бразилияга эса борманг!

Қотилликлар статистикаси: Нью-Йоркда 25 йилда бир марта осойишта уикэнд, Бразилияга эса борманг!

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 25 йилдан бери илк марта дам олиш кунлари (12—14 октябрь) одамлар ўқ овозини эшитишмади, биронтаям одамнинг жонига қасд қилинмади. Бу ҳақда «N-TV» телеканалига асосланиб «REGNUM» ахборот агентлиги хабар берди.

«Жума, шанба ва якшанба отишмалар ва қотилликлар бўлмади», — деди Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс О'Нилл.

Полиция маълумотига кўра, охирги маротаба шундай мароқли дам олиш кунлари 1993 йилда қайд этилган экан.

Аммо бу хотиржамлик учун асос бўла олмайди. 2017 йилдаги 292 та қотилликдан сўнг (1950-йиллардан бери энг паст, яъни яхши кўрсаткич) Нью-Йоркда яна инсон ҳаётига тажовуз қилишлар сони кўпаймоқда.

Энди эътиборингизни қуйидаги харитага ва Бразилияга қаратамиз:

Бразилияда (харитада қизил рангда) бир йилда 50 мингтадан зиёд қотиллик юз беради. Бу дунёнинг 79 та давлатидаги (улар харитада тўқ кўк рангда белгиланган, Хитой, Канада, ЕИ мамлакатлари ҳам шунинг ичида) қотилликлар сони қўшиб ҳисоблангандагидан ҳам кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг