Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар сони 17 мингдан ошди

Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар сони 17 мингдан ошди

Қозоғистонда 17 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги қайд этилган. Уларнинг 82 фоиздан ортиғи болалар, аксарияти эмланмаган. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаиловнинг ҳукумат йиғилишида берган маълумотларига таяниб Tengrinews хабар бермоқда.

«Барча вилоятларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари мавжуд. Чимкент, Олмаота, Жамбил, Олмаота, Манғистау, Ақтўбе, Қизилўрда ва Атирау вилоятларида даража ошган.

Касалхонага ётқизилганларнинг 30 нафари оғир аҳволда реанимацияда. Шундан 15 нафари 1 ёшгача», – дейилади нашр хабарида.

Смаилов ҳукумат йиғилишида эмлаш ишларини кучайтиришга чақирган.

«Биз касалланишнинг кўпайишини тўхтатишимиз керак. Қизамиқ болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабаб унга қарши чораларни нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки фуқароларнинг ўзлари ҳам кўриши керак.

Булар бизнинг болаларимиз, биз уларга ғамхўрлик қилишимиз, уларни соғлом сақлашимиз керак.

Бундай хавфли касалликларга қарши эмлашдан бошқа йўл йўқ», – деган мамлакат Бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санэпидқўмита ҳам Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумот берган ва ҳудудларга қизамиқ-қизилча вакцинаси етказиб берилаётгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг