Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда «хорижий агентлар»нинг сайловларда иштироки тақиқланди

Россияда «хорижий агентлар»нинг сайловларда иштироки тақиқланди

Россия президенти Владимир Путин «хорижий агентлар»нинг парламентга сайланишини тақиқловчи қонунни имзолади. Бу қонун барча босқичлардаги сиёсий институтларда жорий этилади. 

Россия президенти «хорижий агентларни» исталган давлат органига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонун лойиҳасини имзолаган.

Айни дамда сайланган «хорижий агент» депутатларнинг ваколатлари 180 кундан кейин тугатилиши керак, агар улар шу вақтгача реестрдан чиқариб ташланишига эриша олсаларгина ваколатларини давом эттириши мумкин бўлади.

Шунингдек, уларга бошқа номзодларнинг ишончли вакили бўлиш ҳам тақиқланди.

«Хорижий агентлар»нинг пассив сайлов ҳуқуқини чекловчи тузатишлар 5 май куни бошқа қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, у ўша пайтга қадар биринчи ўқишдан ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, хорижий агентлар тўғрисидаги қонун илк бор 2012 йилда қабул қилинган. Россия Украинага ҳужум қилгач мазкур рўйхат кескин равишда кенгайди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг