Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Садир Жапаров ҳокимият алмашиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Садир Жапаров ҳокимият алмашиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Қирғизистон Республикасида ҳокимиятни зўравонлик билан ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.

Бу ҳақда давлат раҳбари Садир Жапаров "Кабар" давлат ахборот агентлиги вакиллари билан суҳбат чоғида маълум қилди.

"Ҳеч қандай тўнтариш ёки шунга ўхшаш нарса бўлмайди. Биринчидан, қонун буни назарда тутмайди, иккинчидан, бундай вазият мавжуд эмас," — дея таъкидлаган президент.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Қирғизистон раҳбари ўзининг узоқ йиллик сафдоши, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бўлган Қамчибек Ташиевни эгаллаб турган лавозимидан озод қилган эди.

Ушбу воқеадан сўнг парламент спикери истеъфога чиқди, шунингдек, бир қатор вазирлар ўз лавозимларини тарк этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг