Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Садир Жапаровнинг рақиблари уни сайловларни сохталаштиришда айбламоқда

Садир Жапаровнинг рақиблари уни сайловларни сохталаштиришда айбламоқда

Фото:«24.kg»

Қирғизистон президентлиги сайловида ўз номзодини қўйган Адахан Мадумаров ва Абдиль Сегизбаевлар сайловда ғолиб чиққани айтилаётган Садир Жапаровнинг муваффақиятини тан олмасликларини билдирди.

Бу ҳақда мамлакатнинг 24.kg нашри хабар тарқатган.

Адахан Мадумаровга кўра, сайловларда оммавий сохталиклар рўй берган.

Хусусан, унинг айтишича, махсус хизмат ходимлари сайлов участкаларига "тест ниқоби остида (коронавирус учун - таҳр.)" флеш-дисклар билан келган. "Бунга ҳеч ким қарши чиқмайди, лекин шуни айтишим керакки, сиёсатчилар ҳозир сукут сақлашади, лекин эртага бутун халқда саволлар туғдириши мумкин", деб Мадумаровдан иқтибос келтиради нашр.

Ўз навбатида Абдиль Сегизбаев ҳам натижаларни тан олмаслиги ва шикоят йўллашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни бўлиб ўтган сайловларга қарийб 79 фоиз овоз билан Садир Жапаров ғалаба қозонгани хабар берилди. Сайлов 39 фоиз давомат билан энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг