Саудия Арабистони октябрдан умра сафарига рухсат берди
Саудия Арабистонида яшайдиганларга октябрдан умра зиёратига рухсат берилди, дея хабар берди қироллик ИИВ.
Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда босқичма-босқич тикланади.
4 октябрда бошланадиган биринчи босқичда одатдаги зиёратчиларнинг учдан бир қисми, яъни мамлакатнинг 6 минг аҳолиси умра амалларини бажариши мумкин.
18 октябрга мўлжалланган иккинчи босқичда зиёратчилар сони 75%гача оширилади.
Коронавирус пандемияси туфайли жорий йил апрель ойидан бошлаб умра сафари тақиқлаб қўйилганди.
Саудия Арабистони май ойининг охиридан карантин чекловларини секин-аста юмшата бошлади, мамлакат ичидаги ҳаракат чекловларини бекор қилди, масжидлар очилди, одамларнинг ўз иш жойларига қайтишига рухсат берилди.
Мамлакатда пандемия бошлангандан бери 331 359 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 569 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter