Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Қатарга уруш очмоқчими?

Саудия Арабистони Қатарга уруш очмоқчими?

Фото: «РИА Новости»

Риёз «С-400» туфайли Қатарга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга тайёр. Бу ҳақда Франциянинг «Monde» нашри маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз ол Сауд Франция президенти Эммануэль Макронга мактуб йўллаб, унда ар-Риёз Қатарга қарши, агар мамлакат расмийлари Россиянинг «С-400» ракеталарини сотиб олса, ҳарбий амалиёт олиб боришга тайёр эканини билдирган.

Аввалроқ Қатарнинг Россиядаги элчиси Фаҳд ал-Атийя Доҳа Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофааланиш тизимига оид ракеталарни сотиб олишини айтган эди.

ОАВ Қатарнинг Россиянинг «С-400» ракеталарига қизиқиши борлигини аниқлади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўтган йили Қатарга ташрифи асносида Доҳа шаҳрида ҳукуматлараро ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича битим имзолаган эди.

Қирол Салмон Елисей саройига йўллаган мактубида Қатарнинг бу ишидан ташвишда эканини, Франция президентидан бунинг олдини олиш ҳамда минтақада барқарорликни таъминлашга кўмак беришини сўраган.

Франция ташқи сиёсат маҳкамаси бу хабарни рад этган.

Россия ва Саудия Арабистони 2017 йили «С-400» ракеталарини ар-Риёзга етказиб бериш бўйича келишувга эришган эди.

Расмий Доҳа ўтган йили террорчи гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватлашда айбланиб Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА томонидан иқтисодий санкция жорий этилганидан сўнг мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида ракеталар сотиб олишни мўлжаллаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг