Сербияда мажбурий ҳарбий хизмат қайта тикланади
2027 йилнинг март ойидан Сербияда мажбурий ҳарбий хизмат қайта тикланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Александар Вучич Белград яқинидаги Батайница аэродромида бўлиб ўтган қурол-яроғ ва ҳарбий техника намойишида баёнот берди.
Хизмат муддати 75 кунни ташкил этади ва у 30 ёшдан кичик бўлган эркаклар учун мажбурийдир.
Вучич бунгача «қоғозбозлик жараёнларини якунлаш» зарурлигини таъкидлади: мажбурий чақирувни қайтариш учун мамлакат парламенти тегишли қонунни қабул қилиши шарт.
Сербия армияси 2011 йил 1 январдан бошлаб профессионал асосга ўтган эди, ўшанда парламентнинг чақирувни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори кучга кирганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter