Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди

Фото: «Reuters»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги тактик бошқарилувчи қуролнинг синовини шахсан кузатиб борди. Бу ҳақида Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар бериб ўтган.

Синовдан сўнг Ким Чен Ин янги қурол армияни кучайтиришда муҳим қадам эканини таъкидлаб ўтган. «Биз ҳарбий саноатни барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз ва мудофаа илми ва техникасини юқори марраларга олиб чиқишда давом этяпмиз», — дейди у.

Янги қурол борасида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Ким Чен Ин янги қурол синовдан ўтказилганини маълум қилган ва тафсилотларини ошкор этмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг