«Шоушенкдан қочган» ҳиндистонлик ушланди

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида рафиқасининг ўлимида айбланиб қамоққа тушган Рамжит Ядав Ядав «Шоушенкдан қочиш» филмидаги Энди Дюфрейннинг ҳийласини қўллади. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.

Рамжит қамоқхона чек дафтарчасини гаровга қўйиб озодликка чиққан ва қамоқхона ҳисобидан 30 минг рупий (338 доллар атрофида) ечиб олган.
Унга ўзига ўхшаган маҳкум, қамоқхона бош ҳисобчиси ва қўриқчи кўмаклашган. Рамжит қамоқхона бошлиғи назоратидаги банк ҳисобидан ўз ҳисобига пулларни ўтказиб олган.
Қамоқхона бошлиғи орадан тўрт ой ўтиб ҳисобдан 2,6 минг рупий шубҳали ечиб олинганини пайқади. Шундан сўнг қамоқхона маъмурияти ҳисобдан чиқарилган ўтказмаларни ўрганишни ва ички текширувни бошлади. Натижада турма ходимлари, бир маҳкум ва Ядав Ядавнинг фирибгарликка алоқадорлиги фош бўлди. Жиноятнинг тўрт иштирокчисини полиция ҳибсга олган.
Аввалроқ Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter