Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шри-Ланкада 87 та портловчи модда топилди

Шри-Ланкада 87 та портловчи модда топилди

Шри-Ланкадаги Коломбо шаҳри четида 87 та портловчи модда топилди. Хабар берилишича, уларнинг барчаси Петтах дахаси яқинидаги автобус станциясида топилган.

Бироз вақт муқаддам полиция Бандаранаике аэропорти яқинида ҳам бомба топган ва зарарсизлантирган эди. Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 апрелда Шри-Ланкада бирин-кетин 8 та портлаш бўлган эди. Портлашлар натижасида 290 киши ҳалок бўлган ва 500 дан ортиқ одам яраланган.

Ҳалок бўлганларнинг 35 нафари хориж фуқаролари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг