Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезия ва Таиландда кузатилган сув тошқинларида ўзбекистонликлар жабрланмаган – ТИВ

Индонезия ва Таиландда кузатилган сув тошқинларида ўзбекистонликлар жабрланмаган – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ жануби-шарқий Осиёда, жумладан – Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада кузатилган кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан баёнот берди.

«Ушбу хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз.

Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари юзага келган фавқулодда вазият бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқа ўрнатган», – дейилади расмий баёнотда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият ТИВ ва хориждаги тегишли ваколатхоналар томонидан доимий назоратга олинган.

Зарурат туғилганда, ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари сўралмоқда:

  • Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Элчихонаси:
    +62 811 10 67 73 29
    embassyuzbekistan@gmail.com
  • Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчихонаси (Шри-Ланкадаги фуқароларимиз учун):
    +92 51 226 47 46
    +92 3000 340 144
  • Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги:
    +66-2 675-3995
    +66-2 675-3996
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг