Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шварценеггер жаҳон аҳлига мурожаат қилди

Шварценеггер жаҳон аҳлига мурожаат қилди

Фото: «Reuters»

Ҳолливуд актёри ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер ҳамда Ёшлар ҳаракати асосчиси, швециялик 16 ёшли Грета Тунберг жаҳон мамлакатлари етакчиларини иқлим ўзгаришларига қарши курашиш ва Ерни иқлимий ҳалокатлардан сақлаб қолиш учун бор кучни жамлашга чорлашди.

Бу чорлов кеча, 28 май куни Венада БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида бўлиб ўтган «Austrian World Summit»да жаранглади.

Грета Тунберг: «Сиёсатчилар иқлим ўзгаришларига панжа орасидан қарашмоқда. Дунёмиз глобал ҳалокат ёқасида тургани кўпларнинг ҳатто хаёлига ҳам келмайди.
Еримиз исиб кетяпти. Албатта, миллионлаб болалар кўчаларга чиқиши мумкин, бироқ биз сиёсий етакчилар, ҳатто олимлар ҳам эмасмиз. Ҳамма ўзича ечим топиши имконсиз».

Арнольд Шварценеггернинг таъкидлашича, энг катта мақсадларга эришиш учун, ҳатто улар орзу бўлиб туюлса ҳам, зудлик билан чора кўришга киришиш керак.

Бутун дунё аҳлини «яшиллар» ва иқлим ўзгаришларига қаршилар ҳаракатига қўшилишга чорлаган актёр АҚШ ҳукуматига ҳам «таклифнома» жўнатилганини айтди.

«Оқ уйга йўллаган таклифномамиз, афтидан, йўлда йўқолиб қолганга ўхшайди», — деди Шварценеггер АҚШ ҳукуматига шама қилиб.

Венадаги саммит Шварценеггернинг нотижорий «R20» ташкилоти томонидан ташкиллаштирилди. Экологлар, бизнес ва сиёсий доиралар вакиллари таклиф этилди. Тадбирга БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, Австрия президенти Александер Ван дер Беллен, Венгрия президенти Янош Адер, Латвия президенти Раймонд Вейонислар ташриф буюрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг