Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур «аср учрашуви» вақтида қандай яшамоқда?

Сингапур «аср учрашуви» вақтида қандай яшамоқда?

Фото:«CNN»

Сентоса оролида, Трамп ва Ким учрашуви ўтказилаётганига қарамасдан, ҳаёт одатдагидек давом этяпти. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото:«РИА Новости»

Оролга машинада, пиёда, поездда ёки осма канатда ҳам бориш мумкин. Ҳеч қандай назорат пункти йўқ.

Икки кун давомида кўплаб полиция ва хавфсизлик хизмати  ходимлари учрашув ўтадиган «Capella» меҳмонхонаси атрофидаги объектларни бирма-бирдан кўздан кечиришган.

Бугун учрашув ўтаётган меҳмонхона атрофидаги савдо дўконлари ишлаб турибди.

Буюк Британиядан Сингапурга келган сайёҳлар – Сильви Белл ва Ребекка Смитнинг айтишича, улар саммит ўтказилишидан хабари бўлишган, бироқ қаерда ва қачон ўтказилишини унутишган экан.

«Биз кеча келдик. АҚШ ҳамда Шимолий Корея раҳбарларининг кортежини кўрдик. Бугун эрталаб оролга келдик. Бу ердаги одатдагидек ҳаёт бизни ҳайратлантирди», — дея эътироф этади Белл.

Англиялик жуфтликнинг президентларни кўриш учун улар жойлашган меҳмонхонага бориш нияти йўқ экан.

Трамп ва Кимнинг кенгайтирилган доирадаги учрашуви бошланди.

Фото:«CNN»
Фото:«CNN»

Сентоса оролида ҳар қадамда мотоциклларда айланиб юрган зирҳли кийиниб олган полиция ходимларини учратиш мумкин.

«Capella» меҳмонхонасининг 100 метр атрофидаги йўллар тўсилган. У ерга ҳеч ким қўйилмаяпти.

Фото:«CNN»

Қўриқчиларнинг барчаси – сингапурлик. АҚШ раҳбарининг тансоқчилари кўринмайди.

Сингапурда таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар АҚШ президентининг ўтишини кўриш учун йўл четларида кутиб ўтиришибди.

«Ёки спорт ёки кутиш. Биз кутишни танладик» – деган америкалик талабалар.

Бугун Сентоса оролида спорт байрами ўтказиляпти. Кўплаб талабалар спорт формасида юришибди.

У ерда кучли хавфсизлик чоралари кўрилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг