Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирли монолитни энди Боливияда топишди

Сирли монолитни энди Боливияда топишди

Фото: «Twitter»

Жанубий Американинг Боливия мамлакати ҳудудида илгари бир нечта мамлакатларда пайдо бўлганга ўхшаш монолитни топишди.

Санта-Крус департаментининг Самайпата муниципалитети ҳокимияти хабар беришича, ушбу топилма баландлиги уч метр, тўрт қиррали металл тузилмага эга. Унинг ҳар бир томонида турли тилларда ёзувлар қолдирилган. Ёзувларда нима дейишмоқчи бўлишган, уларни кимлар қолдирган — мутахассислар шуни аниқлаш учун бош қотиришяпти.

Эслатиб ўтамиз, илгари бу каби сирли монолитлар АҚШ, Германия, Нидерландия, Буюк Британия ва Руминия ҳудудларида топилганди. Испанияда ҳам монолитни топишган, бироқ у ерга қулаб тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг