Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ полициячи Нью-Йорк мэри бўлди

Собиқ полициячи Нью-Йорк мэри бўлди

Эрик Адамс.

Фото: NPR

АҚШнинг энг йирик шаҳри — Нью-Йорк мэрлиги учун 2 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтган сайловда демократлар номзоди, собиқ полициячи, 61 ёшли афроамерикалик Эрик Адамс ғалаба қозонди. «Politico» нашри сайти тинмай янгилаб турган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Сешанба куни соат 21:30 ҳолатига, сайлов участкалари ёпилганидан сўнг, Эрик Адамсга сайловчиларнинг 70,5 фоизи овоз беришгани ойдинлашган.

Унинг рақиби, республикачилар вакили, радио-шоу бошловчиси, келиб чиқиши поляк миллатига мансуб 67 ёшли Кёртис Слива тахминан 25 фоиз овоз тўплаган.

Нью-Йорк шаҳри собиқ мэри Билл де Блазио лавозимда икки муддат фаолият олиб боргани учун, қонунчиликка мувофиқ, сайловда қатнашмади.

Маълумот учун: Эрик Лерой Адамс — Бруклин (Нью-Йоркнинг 2,58 млн. аҳоли яшовчи қисми) 18-президенти. Демократик партия аъзоси. 2007–2013 йилларда штат сенатори. Бунгача Нью-Йорк полициясида 22 йил ишлаган. Полиция департаментида капитанликгача кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг