Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурия президенти ака-укаларини муҳим лавозимлардан четлатди

Сурия президенти ака-укаларини муҳим лавозимлардан четлатди

Фото: Khalil Ashawi / Reuters

Аҳмад аш-Шаръа қариндош-уруғчиликда айбланишларга барҳам бериш ва ўз бошқарув услубини Асад оиласи моделидан узоқлаштириш мақсадида ака-укаларини олий давлат лавозимларидан бўшатди.

Унинг акаси Маҳир президент маъмуриятидаги нуфузли лавозимидан четлатилди, унинг ўрнига бошқа амалдор тайинланди. Укаси Ҳозим иқтисодий соҳадаги раҳбарлик лавозимини тарк этди. Яна бир акасининг тадбиркорлик фаолияти оилавий номдан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик айблови сабабли бундан олдинроқ тўхтатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг