Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тажовузкор  «риторика» тўхтамаяпти. Энди Валуев «акиллаб» чиқди

Тажовузкор  «риторика» тўхтамаяпти. Энди Валуев «акиллаб» чиқди

Россиялик пропагандачи Владимир Соловьёв бошлаб берган  тажовузкор  «риторика»ни Александр Дугин давом эттирганди.

Энди уларнинг ортидан собиқ спортчи, ҳозирда Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати,Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Николай Валуев бошқа давлатларда ҳам (собиқ Иттифоқ мамлакатлари назарда тутилмоқда – таҳ.) махсус ҳарбий амалиёт ўтказиши ҳақидаги дағдаға билан чиқди.

«Бизни ҳали кўплаб махсус операциялар кутмоқда. Улуғ файласуф Дугиннинг сўзи тўғри. Биз 30 йил давомида постсовет республикаларига «пряник» бериб келдик. Ёрдам бермади. Қамчи керак. Шунинг учун ёшларни тайёрлаяпмиз. Зумерларга залга бориб, спорт билан шуғулланишни маслаҳат бераман. Улар учун қаҳрамонлик кўрсатиш даври келади. Ва тез орада. Умуман олганда, ғалабага ҳисса қўшган ва ҳисса қўшишга тайёр бўлган одамгина барча ҳуқуқларга эга фуқаро бўлиши мумкин, деб ҳисоблайман. Қолганлар бундай ҳуқуқларга эга бўлмаслиги керак. Ва биз бунга етиб борамиз», деган россиялик амалдор.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова телебошловчи Владимир Соловёвнинг Россия ташқи сиёсати ҳақидаги баёнотлари «унинг шахсий фикри» экани ва амалда Россия Федерациясининг расмий позицияси саналмаслигини айтганди.

«Бу журналистнинг фикри. Фикр хусусий каналда билдирилди. Мен иқтибосларни ўқидим ва контекстдан олинган ибораларга таянмадим. Бунга жавоб бериш менинг ишим эмас», деганди Захарова.

UPD. Валуевнинг видеоси сунъий интелектда тайёрланган, деган версия айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг