Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Франция визаси учун янги марказ очилди

Тошкентда Франция визаси учун янги марказ очилди

Фото: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Энди виза учун ариза топшириш ва ҳужжатларни қабул қилиш фақат TLSContact маркази орқали амалга оширилади.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Валид Фук Тошкент шаҳрида Францияга бориш учун барча виза аризаларни қабул қилишга масъул янги TLSContact марказини тантанали равишда очди.

«TLSContact марказининг очилиши мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётганининг яна бир ифодасидир», дейилади Франция элчихонаси хабарида.

Таъкидланишича, энди виза учун ариза топшириш ва ҳужжатларни қабул қилиш фақат TLSContact маркази орқали амалга оширилади. Бу хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг