Трампнинг Ҳўрмуз бўйича баёнотидан кейин нефт нархлари кўтарилди
Жаҳонда яна нефт нархининг кўтарилиши кузатилди.
13 апрел куни нефт нархи бир баррел учун 100 доллардан ошди. Reuters хабар беришича, Брент нефтининг фючерслари жума куни 0,75 фоизгачага пасайгандан сўнг, 6,71 долларга (7,05 фоиз) кўтарилиб, бир баррел учун 101,90 долларга етди.
АҚШнинг West Texas Intermadiate нефти бир баррел учун 104,16 доллардан сотилди, бу 7,59 долларга (7,86 фоиз) ошган. У аввалги сессияда 1,33 фоизга пасайган эди.
Бу кескин ўсиш АҚШ Марказий қўмондонлиги 13 апрел куни Ҳўрмуз бўғозини блокадаланишини эълон қилганидан кейин юз берди. Блокада Эрон портларига кирадиган ва чиқадиган барча денгиз транспортига қўлланилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter