Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини эълон қилди

Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини эълон қилди

Фото: Nfront

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон раҳбарияти билан тўғридан-тўғри музокараларга очиқлигини билдирди. У бу ҳақда The New York Post нашрига берган интервьюсида айтди

«Мен улар билан учрашишда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Агар раҳбарлар учрашишни истасалар, мен тайёрман», деди Трамп. У Теҳроннинг ядровий қурол дастуридан воз кечишини мулоқотнинг асосий шарти сифатида келтирди. 

Америка раҳбари сулҳ муддати тугаши билан музокараларнинг бутунлай тўхташи оқибатлари ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди. «Бу ёқимли бўлмайди», деди у Эрон кемалари бўйича вазият ҳақидаги саволга жавобан. 

Шу билан бирга, Трамп АҚШ Эрон раҳбариятидаги «тўғри одамлар билан иш олиб бораётганига» ишонч билдирди. 

Аввалроқ Трамп АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнсни ўз ичига олган АҚШ делегацияси 20 апрел куни Эрон билан музокаралар олиб бориш учун Исломободга келишини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, икки томон музокараларга жиддий ёндашади. Президент делегация таркибида махсус элчилар Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳам борлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг