Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия мухолифатидан мамлакат президентлигига номзод маълум қилинди

Туркия мухолифатидан мамлакат президентлигига номзод маълум қилинди

Муҳаррам Инже

Фото: «NEWS.ru»

Туркия мухолифатининг Халқ республикачилар партияси фракцияси Муҳаррам Инжени президентлик лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Инже Туркия парламентига Ялова вилоятидан вакил саналади. Инже партия томонидан номзод сифатида илгари сурилгач, у мамлакатнинг холис етакчиси бўлишга ва «80 миллионлик Туркия халқи, жумладан чап ва ўнглар, алавийлар, суннийлар, турклар ва курдлар манфаатини ҳимоя қилиш»га ваъда берган.  

Аввалроқ Туркияда жорий йилнинг 24 июнь куни муддатидан аввал президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг