Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиялик доктор АҚШ президентининг махсус вакили бўлди

Туркиялик доктор АҚШ президентининг махсус вакили бўлди

Фото: «Hurriyet»

Ёзган китоблари, тадқиқотлари ва теледастурлари билан шуҳрат қозонган Меҳмет Ўз АҚШ президенти Доналд Трампнинг спорт, соғлиқ ва таомланиш бўйича кенгаши таркибига киритилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

АҚШ президентига маслаҳат берадиган кенгашларнинг аҳамияти жуда катта. Бу кенгашлар таркибига жуда кучли мутахассислар киритилади.

АҚШ президентининг спорт, соғлиқ ва таомланиш бўйича кенгаши таркибидан айни пайтда Меҳмет Ўз билан бирга Американинг «New England Patriots» футбол жамоаси бош мураббийи Билл Беличик ҳамда «Incredible Hulk» сериали бош қаҳрамони Доу Ферригно ҳам ўрин олган.

Трамп Меҳмет Ўзни жамоага таништирар экан: «Икки йил мобайнида менинг спорт машқларим ва таомланишим бўйича менга маслаҳат беради», – деган.

«New York Daily News» газетаси Меҳмет Ўзнинг АҚШ президентига махсус вакил бўлишга муносиб эмаслигини ёзган.

Доналд Трамп сайлов арафасида Меҳмет Ўз билан бир теледастурда суҳбатлашган ва ўзининг соғлиғи ҳақида сўраган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг