Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШнинг энг бой одамлари рўйхатига киритилмади

Трамп АҚШнинг энг бой одамлари рўйхатига киритилмади

Фото: EPA

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 25 йилда биринчи марта АҚШнинг энг бой одамлари рўйхатига киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли «Forbes» журнали ҳар йили Қўшма Штатларнинг 400 кишилик миллиардерлар рўйхатини тузиб боради. Ўтган йили Трамп 339-ўринда эди.

Нашр ёзишича, Трампнинг бойлиги ҳозирда 2,5 миллиард долларга тенг. Рўйхатга илиниш учун унга 400 миллион доллар етмади.

Доналд Трампнинг муваффақиятсизлигини «Forbes» унинг кўчмас мулк билан шуғулланишида кўрган: COVID-19 пандемияси даврида бу соҳа анчагина «ўтириб қолган».

Энг бой америкаликлар рўйхатини «Amazon» асосчиси Жефф Безос бошқармоқда — 201 миллиард доллар. Кейинги ўринларда: «Tesla» ва «SpaceX» асосчиси Илон Маск ($190,5 млрд.), «Facebook» хўжайини Марк Цукерберг ($134,5 млрд.), «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс ($134 млрд.).

Руперт Мердок, Майкл Блумберг ва Жорж Сорос каби таниқли шахслар ҳам ушбу рўйхатда бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг