Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистонда 2021 йилдан босма нашрларга обуна чекланмоқда

Туркманистонда 2021 йилдан босма нашрларга обуна чекланмоқда

Фото: «Newizv.ru»

Туркманистонда 2021 йилдан газета ва журналлар фақат электрон кўринишда тақдим этилади. Фақат пенсиядагилар истисно қилинган, улар қоғоз нашрларга одатдагидек обуна бўлишлари мумкин, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Обуначилар ўз нашрларини электрон шаклда олишларини Туркманистон пойтахти почта бўлимларида ишловчилар ҳам тасдиқлашмоқда. Ярим йил учун (1 январдан 30 июнгача) 60 манатга обуна бўлиш мумкин. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, «хоҳловчилар» мамлакатдаги барча расмий газета ва журналларга бир йўла обуна бўлишларига тўғри келади. Мамлакатда марказий ва ҳудудий газеталар сони 21 та, журналлар эса саккизта.

Хабарга кўра, бир неча ёки битта муайян нашрга алоҳида обуна бўлиш иложсиз. Электрон нашрларни электрон қурилмага ўрнатилган махсус илова орқали ўқиш мумкин бўлади.

Истисно кўзда тутилган пенсиядагиларга эса бир ёки бир нечта нашрга обуна бўлишга рухсат этилган.

«Orient» ахборот агентлиги хабар беришича, мамлакатдаги қатор даврий нашрлар қоғозни иқтисод қилиш мақсадида бирлаштирилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг