Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Россия ва Беларус билан чегарада юз минглаб миналар ўрнатди

Украина Россия ва Беларус билан чегарада юз минглаб миналар ўрнатди

Украина Россия ва Беларус билан чегарада 500 минг мина ўрнатди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби матбуот хизматининг собиқ раҳбари Владислав Селезнев TCN агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бу миналар Волин, Ровно, Житомир ва Киев вилоятларида ер остига кўмилган.

«Бизга бундан ҳам кўпроқ миналар керак», — дея таъкидланган Селезнев.

Шу тариқа Украина ушбу ҳудудлардан бўладиган таҳдидларни олдини олиш ниятида. 

Аввалроқ уруш бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари миналардан тозалаш гуруҳлари 9992 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини портловчи моддалардан тозалагани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг