Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинада деярли 10 минг гектар ер миналардан тозаланди

Украинада деярли 10 минг гектар ер миналардан тозаланди

Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари миналардан тозалаш гуруҳлари 9992 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги эрларини портловчи объектлардан тозалади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Уруш бошланганидан бери сапёрлар 120 мингдан ортиқ портловчи моддалар топиб, зарарсизлантирган.

Маълум қилинишича, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида украиналик сапёрлар томонидан 860 гектарга яқин майдон миналардан тозаланган. Мазкур жараёнда 3168 та портловчи қурилма зарарсизлантирилган.

Расмий Киевнинг хабар беришича, миналардан тозалашнинг умумий қиймати камида 400 миллион долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг