Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хабиб Нурмагомедовнинг укаси полициячини урганликда айбланмайди

Хабиб Нурмагомедовнинг укаси полициячини урганликда айбланмайди

«Global Look Press»

Нурмагомедовнинг укаси полициячини уриш иши бўйича гувоҳ мақомини олади.

Россиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Усмон Нурмагомедов Махачқалъа аэропортида полициячини уриб юбориш ишида айбланмади.

Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси бўлган спортчига гувоҳлик мақоми берилади ва унга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилмайди. Айбланувчи унинг дўсти Камол Идрисов бўлади. У икки ойга уй қамоғига ҳукм қилинади.

Нурмагомедов ва Идрисов 13 ноябр куни терговга олиб кетилган. Бунгача улар Москвадан Махачқалъага эскорт остида жўнатилган.

Спортчи ва унинг ҳамроҳи 11 ноябр куни Москванинг Шереметево аэропортида қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, улар Маҳачқалъадан пойтахтга учишдан олдин автомашинада полициячини уриб юборишган эди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, жиноий иш очилган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг