Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой «Бир йўл, бир макон»га беш йилда 90 млрд. доллар сарфлади

Хитой «Бир йўл, бир макон»га беш йилда 90 млрд. доллар сарфлади

Фото: «AsstrA.ru»

Хитой «Бир йўл, бир макон» ташаббусига қўшилган мамлакатларга охирги беш йилда 90 миллиард доллар сармоя киритди, деб хабар берди «РИА Новости».

Очиқланган маълумотларга кўра, Хитой компаниялари «Бир йўл, бир макон» мамлакатларида умумий қиймати 30 миллиард доллардан ошувчи савдо-иқтисодий зоналар барпо этиб, 300 минг кишини иш билан таъминлаган.

ХХР тижорат вазирлиги вакили Гао Фэннинг таъкидлашича, 2013—2018 йилларда Хитой ва ушбу интеграциялашув ташаббусига қўшилган мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси йилига ўртача 4 фоиздан ўсиб бориб, 6 триллион долларга етди. Бу ХХР маҳсулотлари умумий айланмасининг 27,4 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг