Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда таниқли ёзувчига ўлим ҳукми ўқилди

Хитойда таниқли ёзувчига ўлим ҳукми ўқилди

Фото: «Mp.weixin.qq.com»

Хитой ёзувчилар уюшмаси аъзоси, детектив жанридаги асарлари билан танилган ёзувчи Лю Моубяо, 23 йил аввал амалга оширган даҳшатли жинояти фош қилингач, ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Germania.one» хабар бермоқда.

Жиноят иши тафсилотларига кўра, ёзувчи ўшанда тўрт нафар инсонни, жумладан, 12 яшар болани ўлдирган. Энг даҳшатлиси, у детектив романлар ёзиш учун илҳом олиш мақсадида қотилликка қўл урган.

Суд ҳукми билан ўлим жазосидан ташқари, ёзувчи ва унинг шериги Ван Моумин барча сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиниб, мол-мулки мусодара қилинади.

Ёзувчи жазони табиий қабул қилди. Хитой телеканалларидан бирига айтишича, одамларни ўта шафқатсизлик билан ўлдиргани учун юз марта жазолашса ҳам кам.

Ёзувчининг жинояти фақат 2017 йилга келиб, 23 йил аввал қотиллик рўй берган жойдан олинган ДНК намуналари шарофати билан очилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг