Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яманда 2,2 миллион бола тўйиб овқатланмайди

Яманда 2,2 миллион бола тўйиб овқатланмайди

Фото: «aa.com»

ЮНИСЕФ тайёрлаган ҳисоботга кўра, Яманда 2,2 миллион бола тўйиб овқатланмайди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Ҳисоботда Яманда тўрт йилдан бери давом этаётган уруш одамларнинг тинка-мадорини қуритаётгани қайд этилган. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ночор аҳволга келиб қолган. Турли касалликлар урчиб бормоқда.

Йигирма етти миллион аҳолига эга Яманда 16,37 миллион киши тиббий хизматлардан фойдалана олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг