Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландияда жанговар қуроллардан фойдаланиш таъқиқланди

Янги Зеландияда жанговар қуроллардан фойдаланиш таъқиқланди

Фото: «AP»

Янги Зеландия ҳукумати мамлакат худудида ярим автомат ва штурм винтовкаларидан фойдаланишни таъқиқлади.

Ушбу таъқиқ кичик қувватли ярим автомат ва 0,22 калибрли қуролларга ўтмайди. Одатда бундай қуроллардан фермерлар ва овчилар фойдаланишади. Қарор дарҳол кучга киради. Хабар қилинишича, ҳукумат таъқиқ остига олинган қуролларни одамлардан сотиб олишга киришган.

Айни вақтда 5 миллион аҳолидан иборат мамлакатда 1,2 миллиондан тортиб 1,5 миллионга қадар ўқотар қуроллар мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 15 март санасида Крайстчерч шаҳри ва унинг яқинидаги Линвуддаги икки масжидга террорчи ҳужум қилган ва 50 мусулмоннинг ўлимига сабабчи бўлган эди. Шунингдек 40 дан ортиқ инсон яраланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг