Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИД ё «Aл-Қоида» эмас: АҚШ учун энг катта террористик хавф маълум қилинди

ИШИД ё «Aл-Қоида» эмас: АҚШ учун энг катта террористик хавф маълум  қилинди

АҚШ президенти Жо Байден Тулса шаҳрига ташрифи вақтида оқ танлиларни олий ирқ дея ҳисоблайдиганларни мамлакат учун энг катта террор таҳдиди деб атади. Бу ҳақда ABC News хабар қилмоқда.

«Биз бундай фикрловчилар учун бошпана беролмаймиз ва бермаслигимиз керак. Бугун Америка учун оқ танли нацистлар энг катта террор хатаридир, ИШИД ё «Aл-Қоида» эмас», - дейди у.

Байден мамлакат тарихида юз йил ичида Тулсадаги тарихий Гринвуд туманига ташриф буюрган амалдаги биринчи Америка президенти бўлди. 1921 йилда бу ерда Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик ирқий ғалаёнлар содир бўлган эди.

Илгари, Жо Байден оқ танли миллатчиларни «руҳий касал ва хавфли одамлар» деб атаган эди. Унга кўра, янги маъмурият собиқ ҳарбий ва полиция ходимларининг ушбу ҳаракатнинг оммалашишига таъсирини ўрганади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг