Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёсихидэ Суга Японияда бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиқди

Ёсихидэ Суга Японияда бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиқди

Фото: «РИА Новости»

Японияда етакчи Либерал-демократик партия янги раҳбарлиги учун сайловлар бўлиб ўтаётгани хабарини бергандик. «РИА Новости» хабар беришича, Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга овоз бериш натижаларига кўра, сайловда ғолиб чиқди.

Ёсихидэ Суга 377 та овоз тўплади, унинг рақиблари — мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари Сигэру Исиба 68 та овоз, ташқи ишлар вазирлиги собиқ раҳбари Фумио Кисида 89 та овоз тўплади.

16 сентябрь куни парламентнинг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, таомилга кўра, янги бош вазирга овоз берилади. Тўғрироғи, Ёсихидэ Суга ҳукумат раҳбари — Япония бош вазири сифатида расман таништирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг