Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода машина баллони портлади, икки киши ўта оғир аҳволда

Бухорода машина баллони портлади, икки киши ўта оғир аҳволда

28 апрел куни Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро A.М. томонидан телефон орқали мурожаат қилган.

Унда Бухоро шаҳар, «Ғ. Ғулом» МФЙ Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган «Шароф газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ баллонларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш устахонасида ҳажми 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони ёрилганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

Ҳолат юзасидан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинди.

Ушбу ҳодиса натижасида фуқаролар 1985 й.т. С.Ш ва 1986 й.т. К.Ш танасининг 90-95 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали куйиш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда уларнинг ахволи оғир. Воқеа сабаби ўрганилганда, хизмат кўрсатиш устахонасида ҳажми 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллонини таъмирлаш жараёнида газ баллони ёрилиб, устахонанинг эшик ва деразаларининг синиб, шикастланишига олиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг