Фарғонадаги кўп қаватли уйда ростдан ҳам акула боқилганмиди? — Экология бошқармаси изоҳ берди
Аввалроқ тармоқда Фарғона вилоятидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Фарғона шаҳри «Мурувват» маҳалласида яшовчи фуқаро Т.М. томонидан аслида акула эмас, балки сиам соми балиғи боқилаётганлиги маълум бўлди.
«Афсуски, интернетда кўп қаватли уй ертўласида акула боқиляпти, деган нотўғри хабар тарқалиб кетди. Бунинг учун узр сўрайман. Ҳозирда балиқларни ертўлада эмас, уйимнинг ҳовлисига жойлаштирганман», — деди фуқаро.
Маълум қилинишича, сиам соми аквариум балиғи ҳисобланади. Ташқи кўриниши акулага ўхшаганлиги учун уни «акуласифат сом» (акулий сом) ёки пангасиус деб аташади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter