Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 188⁵-модда билан тўлдиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа Президентнинг 2026 йил 3 мартдаги аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган фармони ижроси доирасида тайёрланган.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш мажбурияти юклатилган давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими белгиланган тартибда ички ишлар органлари ва «Инсон» марказларига маълумот бермаса:
- фуқаролар ва хизматчиларга — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача;
- мансабдор шахсларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солиниши таклиф этилмоқда.
Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазодан кейин бир йил ичида такрор содир этилса, жарима миқдори фуқаролар ва хизматчилар учун БҲМнинг 5–10 бараваригача, мансабдор шахслар учун эса 10–15 бараваригача оширилиши мумкин.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, ўзгартишлар ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, айниқса хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter