Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер усти метросининг иш вақти 2 кунга ўзгаради

Ер усти метросининг иш вақти 2 кунга ўзгаради

Фото: Xabar.uz

«Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, 2026 йил 17 июлдан 19 июлгача Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча ўзгартирилади.

Ушбу даврда мазкур йўналишдаги поездлар ҳар куни соат 06:00 дан 22:30 гача қатнайди.

Корхона маълумотига кўра, чекловлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда метро инфратузилмасининг техник ҳолатини қўшимча равишда назоратдан ўтказиш мақсадида жорий этилмоқда.

Икки кун давомида Ер усти ҳалқа йўлидаги 14 та метро бекатининг конструктив ва техник ҳолати мутахассислар томонидан белгиланган тартибда синчковлик билан кўздан кечирилади.

Метрополитен маъмуриятининг таъкидлашича, профилактик тадбирлар транспорт инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу ишлар йўловчилар учун янада хавфсиз ва қулай шароит яратишга қаратилганини билдирди.

«Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг