Навоийда 1,3 млрд сўмлик бюджет пули туя қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда «Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиорация экспедицияси ҳамда «Н.С.» ва «B.Z.» МЧЖлари мутасаддилари ўзаро тил бириктиргани аниқланди. Маълум бўлишича, масъул шахслар шартномада кўрсатилган «DIVER» қурилмалари учун тўловлар тўлиқ ўтказилганига қарамай, ҳужжатларга сохта маълумотлар қўшиб ёзган. Шу йўл билан улар жами 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш орқали талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter