Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наврўз байрами сабаб Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Наврўз байрами сабаб Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Жорий йилнинг 21 март куни соат 06:00дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида Наврўз байрами ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади.

Жумладан, Бешёғоч кўчаси ва Олмазор кўчаси қисман ёпилади:
- Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган оралиқда;
- Олмазор кўчаси И.Каримов кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида фуқароларимиз айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг