Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наврўз дастурхонидан тановул қилишда нималар муҳим? Шифокор маслаҳати

Наврўз  дастурхонидан тановул қилишда нималар муҳим? Шифокор маслаҳати

Фото: Xabar.uz

Наврўз байрами арафасида аёллар баҳорий айём дастурхонини қандай таомлар билан тўлдириш ҳақида бош қотираётгани сир эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилованинг тўғри овқатланиш бўйича маслаҳатларини тақдим этди.

— Инсон соғлиғи овқатланишнинг алоҳида таркибига, маҳсулотлар ва таомларнинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Тўғри овқатланиш барча маълум бўлган касаллик ҳолатларининг 80 фоизининг олдини олишда аҳамиятлидир.

Наврўз айёми кунларида халқимиз кўкламга етганлик шукронаси сифатида, маҳаллаларда байрам сайллари ўтказиш тараддудида бўлади. Шу кунларда дастурхонга кўклам таомларни билан биргаликда ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар қўйилади. Бу эса баҳорги ҳолсизлик билан юзма-юз турган инсон организми учун анча оғирлик қилиши турган гап.

Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан туриб, яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Чунки ошқозонда овқат устига яна таом тушиши шира аралашиш меъёрини бузади. Бу ўз ўрнида кишида қорин ғулдираши, дам бўлиши ва лоҳаслик каби ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Маълумки, меъда овқатга тўлиб кетса, унинг ҳаракат функцияси ёмонлашади, натижада ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашиши қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

Агар қорин тўйишига оз қолганда овқатдан қўл тортилса, киши ҳазм аъзоларининг иши енгиллашади, одам ўзини яхши ҳис қилади ва кейинги овқатланишга иштаҳа сақлайди.

Демак, байрам кунларида нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун, аввало, овқат истеъмол қилиш тартибига риоя қилиш лозим. Кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан, кўклам неъматларидан оз-оздан истеъмол қилингани маъқул.

Табиий маҳсулотлар кўпроқ ейилганда 50 фоиз ҳолларда ҳазм қилиш аъзолари яхши ишлайди. Натижада меъда-ичаклар иши осонлашиб, организмнинг овқат ҳазмига сарфланадиган энергияси бирмунча тежалади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг