Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларни огоҳлантирди

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларни огоҳлантирди

Исроил Давлатида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди.

Исроилдаги элчихона, жумладан, «мамлакатдаги ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси барча фуқароларни шахсий хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга» чақирмоқда.

Элчихона баёнотида минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабабли, қуйидагилар тавсия этилди:

  • Исроил расмий идоралари ва маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилиш.
  • Оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан ва одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланиш.
  • Саёҳат ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилиш, айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктиришни кўриб чиқиш.
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш ҳамда яқинлари билан доимий алоқада бўлиш.

Элчихона билан боғланиш учун:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • +972 54 485 1397

Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

«Илтимос, вазиятга жиддий ёндашинг ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг», – дейилади баёнотда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг