Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди — Ҳукумат қарори

Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди — Ҳукумат қарори

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди. 

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда «Оила – муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Ҳар бир маҳаллада 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан иборат Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг