Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сарбозордаги сирли тошларнинг сири очилмоқда

Сарбозордаги сирли тошларнинг сири очилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» cайтида Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани Сарбозор маҳалласидан Мурод Норқуловнинг «Сарбозордаги сирли тошларнинг сири нимада?» сарлавҳали фотолавҳаси чоп этилган  эди.

Муаллиф материалга илова қилинган суратлардаги битиклардаги сир очилмай келаётганини айтганди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ходими, Комилжон Раҳимов ёрдамида ушбу суратлардан бирида акс этган битикнинг сири очилди.

— Ушбу қабртош марҳум Холмуҳаммад жалойирга тегишли, — дейди Комилжон Раҳимов. — Фақат сангтарош йилни ёзишда имловий хатоликка йўл қўйган бўлиши мумкин. Сангтарош унчалик ҳам саводли бўлмаганини унинг خواجه сўзини алиф ҳарфисиз ёзганидан ҳам билса бўлади. У оддий сангтарош бўлган, саводли хаттот эмас. Битикда араб тилида бироз хатолар билан қуйидаги матн битилган: «Ҳазал-марқадул-марҳум ал-мағфур Холмуҳаммад ибн Қулимхўжа Жалойил, санаи 1075». Таржимаси: «Ушбу қабр марҳум Холмуҳаммад ибн Қулимхўжа Жалойилники. Гуноҳлари мағфират қилинсин. 1075/1664 йил».

Комилжон Раҳимов қолган қабртошлардаги битикларни, унча яхши кўринмагани сабабли, аниқ ўқиб бўлмаслигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг