Тезкор тадбир: Тошкентда наркожиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларида қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний тарқатилишининг олди олинди. ИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «Қорадори–2026» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ эълон қилган видеолавҳада маълум қилинди.
Айтилишича, 1961 ва 1965 йилларда туғилган ака-ука (уларнинг ҳар иккови муқаддам судланган) Бектемир тумани ҳудудида яширилган 500 гр мефедрон моддасини олаётганда ушланди.
Сўнгра Юнусободда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро машинасидан 500 гр, яшаш хонадонидан 200 гр мефедрон ашёвий далил сифатида олинган. Гуруҳнинг яна бир закладчик бўлган аъзоси 50 ггр мефедрон билан, 2008 йилда туғилган қиз эса 280 гр алфа FVP, 300 гр мефедрон билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 6-қисми,«а» банди билан иш очилди. Тергов жараёнлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter