Тошкент метроси янги рекорд қайд этди
Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди.
21 сентябр куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шу куни метрополитен хизматларидан жами бўлиб 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди.
Таъкидлаш жоиз, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 2026 йил 14 сентябр куни қайд этилган бўлиб, ўша куни метрополитен хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланган. Янги кўрсаткич аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.
Энг гавжум бекатлар: Чилонзор, Буюк Ипак йўли, Беруний.
Октябр ойида метрополитенда бир кунда ташиладиган йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.
Тошкент метрополитенида 1 200 000-йўловчини алоҳида аниқлаш ҳамда унга махсус имтиёз ёки совға тақдим этиш ташаббуси режалаштирилган. Шунингдек, 2026 йил давомида харид қилиниши ва Тошкент метрополитенига етказиб берилиши режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркибининг барчаси вагонлар паркига олиб келинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter