Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёқилғи-энергетика соҳасида ягона рақамли платформа жорий этилади

Ёқилғи-энергетика соҳасида ягона рақамли платформа жорий этилади

Фото: Xabar.uz

Ёқилғи-энергетика тармоғи янада ривожлантирилади. 

«Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармони (ПФ–202-сон, 22.09.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Энергетика вазирлиги (Вазирлик) томонидан ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ва истеъмолчиларига шартномавий, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинади.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (Регулятор) зиммасига электр энергияси билан бир қаторда табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда тартибга солиш вазифалари юклатилади.

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (Инспекция) қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган превентив назорат моделига асосланган вазифалар юклатилади.

Ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари тегишлилиги бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, узатиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва сотиш бўйича хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошириш вазифасини бажаради.

2027 йил 1 июлдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси (Рақамли платформа) жорий этилади.

Бунда Рақамли платформа орқали:

- фаолияти тартибга солинадиган корхоналар томонидан тариф буюртмалари ҳамда тарифларни ҳисоблаш учун зарур бўлган молиявий, техник ва бошқа маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ва қайта ишлаш таъминланади;

- тариф ҳисоб-китоблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тарифларни шакллантириш тартиби асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг